Uzliksiz va Uzlilik

“Узлуксиз ва узвий” методик тадбирларни амалга ошириш буйича тавсиялар

Маълумки давлатимиз рахбари ташаббуси билан кабул килинган, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури хамда унинг узвий ва мантикий давоми б^лмиш 2004- 2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури доирасида мамлакатимизда кенг к^ламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди,

Мамлакатимизда ижтимоий, иктисодий, маданий ва маърифий тараккиётнинг “Узбек модели” хамда унинг хосиласи булмиш таълимнинг миллий моделини дунё хамжамиятн эътироф этмокда.

Мамлакатимизда еттита таълим туридан иборат, бир-бири билан чамбарчас, кетма-кетликда, изчил ва узвий богланган, яхлит узлуксиз таълим тизими жорий этилди,

Бугунги кунда илм-фан, техника ва ишлаб чикариш сохаларининг тез суръатларда жадаллик билан ривожланиши таълим тизими ходимларидан таълим-тарбия сифатини мазмун жихатидан янги бос^ичга к^таришни талаб этиб, хар бир тизим ходими, айникса укитувчилар зиммасига янада юксак масъулият ва вазифаларни юклайди,

Таълим-тарбия тизимининг бугунги кундаги асосий вазифаси укувчиларни Ватанимизни севадиган, уз билими ва истеъдодига суянадиган хамда замонавий ахборот-коммуникадия технологиялардан фойдаланган холда мустакил равишда пухта билим оладиган, Узбекистоннинг вудратли давлат булишига уз хиссасини кушадиган, хар томонлама баркамол, соглом кдгсиб тарбиялашдан иборат. Мазкур вазифалар, энг аввало самарали дарслар оркали амалга оширилади.

Самарали даре ухитувчининг у мумий тайёргарлиги оркали, у мумий тайёргарлик эса узлуксизлик ва узвийлик тамойилига асосланади.

Вазирлик тизимида кейинги йилларда таълим сифатини оширишга каратилган бир датор ижобий ишлар амалга оширилди. Хусусан, умумий урта хамда урта махсус, касб-хунар таълимнинг Давлат таълим стандартлари, укув дастурлари ва дарсликларнинг мазмунан узвийлик ва узлуксизлигини таъминлаш, таълим-тарбия сифатини мазмун жихатидан янги боскичга кутариш мак;садида укув дастурлари узлуксизлик ва узвийлик нуктаи назаридан тахлил кдпинди натижада умумтаълим фанлари буйича умумий урта таълим тизимида жами 1260 соатхажмдаги мавзулар оптималлаштирилди.

Хрзирш замон талабларидан келиб чивдаб, таълим мазмуни самарадорлигини ошириш, укувчи шахеини хар томонлама ривожлантириш максадида Европаыинг ривожланган мамлакатлари хамда мамлакатимизда чет тиллари буйича узлуксиз таълим тизимининг давлат таълим стандартлари ва укув дастурларини ишлаб чикдш тажрибасига асосланган холда, компетенциявий ёндашувга асосланган умумтаълим Файлам буйича узлуксиз таълимнинг давлат таълим стандартлари ва укув дастурлари лойихалари тайёрланди.

Укитувчининг ^з фанидан укувчиларда шакллантирадиган билим, к^никма ва малакаларнинг нималардан иборатлиги, унга крилган давлат талаблари, бунга эрипшшнинг макбул йуллари ва услубларини хамда унинг асоси, тартибга

 

0‘zbekiston, Toshkent shabar. 100159, Mustaqillik maydoni, 5 Tel:( 99871) 239-13-10, faks: 239-16-30, web site: www.uzt4lu.uz. e-mail: info@xtv.uz


 

 

 

 

 

 

 

Коракалпогистон Республикаси Халк таълими вазири, Тошкент шахри ва вилоятлар халк таълими бошхармалари бошликлари, Халк таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шахар) билими мудирлари хамда барча таълим муассасалари рахбарларига

Бугунги кунда илм-фан, техника ва ишлаб чикариш сохаларининг тез суръатларда жадаллик билан ривожланиши таълим тизими ходимларидан таълим-тарбия сифатини мазмун жихатидан янги боскичга кутаришни талаб этиб, хар бир тизим ходими, айникса укитувчилар зиммасига янада гоксак масъулият ва вазифаларни юклайди.

Таълим-тарбия тизимининг бугунги кундаги асосий вазифаси укувчиларни Ватанимизни севадиган, уз билими ва истеъдодига суянадиган дамда замонавий ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланган холда мустакдп равишда пухта билим оладиган, Узбекистоннинг кудратли давлат булишига уз хиссасини кушадиган. хар томонлама баркамол, соглом килиб тарбиялашдан иборат, Мазкур вазифалар, энг аввало самарали дарслар оркали амалга оширилади.

Самарали даре укитувчининг умумий тайёргарлиги оркали, умумий тайёргарлик эса узлуксизлик ва узвийлик тамойилига асосланади.

Жойларда мазкур вазифалар ижросини таъминлаш максадида Сизга вазирлик томонидан ишлаб чикилган “Узлуксиз ва узвий” методик тадбирлари таълим муассасаларида фойдаланиш учун тавсия сифатида юборилмокда.

Энг мухими “Узлуксиз ва узвий” деб номланган мазкур тавсияларни амалга оширишда хдеоботбозликка йул куймасдан, сидкидилдан ва виждонан ёндашиш тавсия этилади,

Йлова 3 варакда.

 

 

 

Вазирнингбиринчи уринбосари

солувчи мезонларини билиши укув-тарбия жараёнини тугри ташкил этишнинг энг мухим омилидир.

Бугунги укитувчи кулида олиб юрган асосий иш куроли хисобланган таквим мавзу режа ва дарсликнинг мазмунини чукур англай билиши жуда мухим. Бунинг учун у энг аввало, уз даре бераётган фанга Давлат таълим стандартларида кУйилган талаблар, ушбу талабларни бажариш учун синф хонасида доска олдида туриб утадиган даре соатлари, яъни укув режасини хамда укув дастури мазмун мохиятини тушуниб етсагина мустакил равишда ТА1фИМ МАВЗУ РЕЖА туза олади ва пировард натижага эришади.

Бунинг учун албатта хозирги замон Укитувчисидан компетенциявий ёндашув талаб этилади.

Компетенция - бу бирор бир сохага о ид билим, куникма ва малакалар ва уларни амалиётда куллай олиш,

Шу максадца “УЗЛУКСИЗ ВА УЗВИЙ” ташкилий-методик тадбирларини амалга ошириш тавсия этилади.

Энг аввало, хар бир укитувчи ^зи ДЯрС бераётган фани буйича Укув меъёрий х> жжатларни яхши билиши лозим.

Жумладан, умумий урта таълимнинг “Давлат таълим стандарти” (кейинги уринларда “ДТС”) бошлангич хамда умумий урта таълим нихоясида укувчилар эгаллаши лозим булган билим, куникма ва малакаларнинг даражасини белгилаб беради, Укув режа ва дастурлар, дарсликлар, кулланмаларни ишлаб чикишда асос булиб хизмат килади,

Давлат таълим стандартларининг таркибий кисмлари: билим - урганилган материалларни эслаб колиш ва тушунтириб бериш; куникма - урганилган билимларни таниш вазиятларда куллай олиш; малака - Урганилган билим ва шаклланган куникмаларни нотаниш вазиятларда куллай олиш ва янги билимлар хосил килиш;

Таянч укув режа - укитиладиган фанлар номи, укув соатлари хажми хамда уларнинг синфлар буйича таксимоти белгиланган меъёрий хужжат булиб, мактабнинг молиявий таъминотини бегилашга асос булади.

Укув дастурлари - ДТСда белгиланган талабларни бажариш учун Укувчининг психо-физилогик кобилиятларини, боища фанлар билан узаро богликдигини инобатга олган холда Укув режада белгиланган фан укув соатлар хажмида мавзуларнинг кетма-кетликда таксимланиши;

Таквим мавзу режа - Укув йили давомида хар бир дарсда утиладиган мавзуларнинг (масала ечиш, лаборатория машгулотлари ва назорат ишларини бажариш) чораклар буйича йилнинг ойи, кунлари буйича таксимланиши,

Бахолаш тизими - Давлат таълим стандарти буйича эгалланиши лозим булган билим, куникма ва малакаларни укувчилар томонидан Узлаштиршшшини аншелайдиган мезон.

Дар бир укитувчи уз фанидан таквим мавзу режа ишлаб чициши учун Давлат таълим стандарти» Укув дастури, укув режа хамда уларга берилган тушунтириш хатларининг мазмун-мохдятини пухта билиши лозим. Бунинг учун

->

мактаб директори, унинг уринбосарлари бу хужжатларнинг педкенгащ, метод кенгаш ва метод бирлашмаларда ^китувчилар тушунадиган содда, равон, одций, жонли мулОцот тилида чукур урганилишини ташкил этишлари зарур.

Таълимнинг сифатини оширишга хизмат киладиган омиллар юзасидан таълим муассасаларидаги метод кенгаш ёки метод бирлашмаларнинг аник; таклифларини хар чоракда бир марта, урнатилган тартибда таълимнинг бонщарув идораларига киритиб борилиши максадга мувофщ.

Укйтувчи узи даре берадиган укув фанига оид янги илмий ва методик адабиётларнинг мазмуни билан, ^китишнинг илгор педагогик технологиялари билан танишиши ва к^ллаши утадиган дарслари сифатини оширишда мухим ахамият касб этади.

Педагогнинг утадиган даре мавзусига оид тегишли к^ргазма куролларни, укув-жихозларини ва техник воситаларни (компьютер, проектор, электрон доска, телевизор, DVD плеер ва хх) т$три танлаши укувчиларнинг мавзуни Узлаштиришига ижобий таъсир курсатади.

Укитувчининг уз фанига оид янгиликлар, охирги кабул килинган укув меъёрий хужжатлар билан мунтазам танишиб бориши хамда иш хужжатларини шулар асосида юритиши замонавий Укитувчи фаолиятига бериладиган бахо мезонларидан биридир,

Халк таълими вазирлигшинг www.uzedu.uz, www.eduportal.uz.

Республика таълим марказининг www.rtm.uz хамда www.ziyonet.uz, www.utube.uz веб-сайтларидаги, шунингдек вазирлик муассислигидаги нашрлардаги материаллардан фойдаланиш дарсларни самарали ва сифатли ташкил этишда мухим манбаалар булиб хизмат килади. Жумладан, www.utube.uz веб-сайтида барча укув фанларидан видеодарслар ва видеороликлар жойлаштирилган.

Укув меъёрий хужжатларни укитувчилар шахеий электрон маълумот ташувчи воситалар (флешка, компакт диск)да саклашлари турли шароитларда улардан унумли фойдаланиш имкониятини кенгайтиради.

Энг мухими бу тавсиялар хисоботбозлик учун эмас, укув жараёнини т\три  ташкил этиш учун, таълим сифатини ошириш учун ишлаб чикилган. Педагогик жамоалар ижодий ёндашган холда бу тавсиялар асосида одций ва таъсирчан методларни ишлаб чикишлари мумкин,

O‘zbekiston Respublikasi xalq ta’Iimi tizimida uzluksiz metodik xizmat to‘g‘risida

NIZOM

Mazkur Nizom 0‘zbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi, “Ta’lim to‘g‘risida”, “Kadrlar tayyorlash milliy dasturi to‘g‘risida” gi qonunlariga muvofiq 0‘zbekiston Respublikasi Xalq ta’Iimi vazirligi (Matnda keyingi o‘rinlarda “Vazirlik” deb yuritiladi) tizimida maktabgacha, umumiy o‘rta, maktabdan tashqari, maxsus maktab ta’lim muassasalari pedagoglarining sohaviy bilim, malakalarini takomillashtirish, pedagogik mahoratlarini oshirish, ularga amaliy yordam ko‘rsatish, ta’lim-tarbiya samaradorligini oshirishda uzluksiz metodik xizmat ko‘rsatish tartibini belgilaydi.

  1. Umumiy qoidalar
  2. Uzluksiz metodik xizmat 0‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, 0‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qaror, farmon va farmoyishlariga, 0‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlariga, Vazirlik qaror va buyruqlariga hamda mazkur Nizomga asosan amalga oshiriladi.
  3. Uzluksiz metodik xizmat Respublika ta’lim markazi, Qoraqalpog‘iston Respublikasi Xalq ta’Iimi vazirligi, Toshkent shahri va viloyatlar Xalq ta’Iimi boshqarmalari huzuridagi Metodika (ta’lim) markazlari, xalq ta’Iimi muassasalari faoliyatini metodik ta’minlash va tashkil etish tuman (shahar) bo‘limi hamda T.N.Qori Niyoziy nomidagi 0‘zbekiston Pedagogika fanlari ilmiy-tadqiqot instituti, A. Avloniy nomidagi xalq ta’Iimi xodimlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish markaziy instituti (mantda keyingi o‘rinlarda A.Avloniy nomidagi XTXQTMOMI deb yuritiladi), Maktabgacha muassasalar xodimlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish Respublika o‘quv- metodika markazi, Viloyat pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti hamkorligida amalga oshiriladi (keyingi o‘rinlarda VPKQTMOI deb yuritiladi).
  4. Uzluksiz metodik xizmat ko‘rsatish tizimi Respublikada Vazirlik huzuridagi “Xalq ta’Iimi xodimlariga uzluksiz metodik xizmat ko‘rsatish ishlarini muvofiqlashtirish” kengashi, viloyatlarda Qoraqalpog‘iston Respublikasi Xalq ta’Iimi vazirligi, Toshkent shahri va viloyatlar xalq ta’Iimi boshqarmalari huzuridagi uzluksiz metodik xizmat ishlarini muvofiqlashtirish kengashi tomonidan boshqarib boriladi.
  5. Uzluksiz metodik xizmatning maqsad va vazifalari
  6. Uzluksiz metodik xizmat ko‘rsatishning asosiy maqsadi:

xalq ta’limi tizimini rivojlantirishga yo‘naltirilgan yagona davlat siyosatining amalga oshirilishini ta’minlash, ta’lim-tarbiya jarayonining dolzarb ehtiyoj va muammolarini aniqlash, ularning eng optimal echimini izlash va belgilash, pedagogning ehtiyoj, talablari bilan muvofiqlashtirish asosida har bir pedagogning umumkasbiy va pedagogik mahoratini oshirish, rivojlantirish yoMIarini belgilash;

uzluksiz ravishda malaka oshirish shakllari va mazmunini belgilash, tuzatish va o‘zgartirib borish; mustaqil ijodiy ishlashlari uchun tavsiyalar ishlab chiqish;

ilg‘or pedagogik tajribalarni aniqlash, ularni ommalashtirish hamda targ‘ib qilishning maqbul shakl va mazmunini belgilash;

ta’lim-tarbiya jarayonining istiqbol yo'nalishlarini aniqlash, natijasini oldindan loyihalash; o‘quvchilarning bilim samaradorligini oshirish, iqtidorli o‘quvchilar bilan ishlashda amaliy yordam ko‘rsatish, ta’lim-tarbiya sifatini oshirish va takomillashtirishga oid tavsiyalar yaratish kabi jarayonlardan iboratdir.

  1. Uzluksiz metodik xizmat ko‘rsatishda amalga oshiriladigan vazifalar:

xalq ta’limi tizimida faoliyat yurituvchi xodimlaming kasbiy mahoratini oshirish, axborotlarga bo‘lgan ehtiyojlarini o‘rganish va monitoringini olib borish;

ta’lim jarayonida pedagoglaming ilmiy, pedagogik, psixologik, didaktik va metodik usullardan foydalanishidagi bo‘shliqlami aniqlash, to‘ldirish yo‘llarini belgilashni muvofiqlashtirishda hamkorlik chora-tadbirlarini ishlab chiqish;

ta’lim muassasalarida ilg‘or pedagogik texnologiyalar asosida okquvchi- yoshlarga ta’lim-tarbiya berayotgan ijodkor, tashabbuskor o‘qituvchi (tarbiyachi)lar haqida ma’lumotlar bankini yaratish;

ta’lim muassasalaridagi metodik ishlarni o‘rganish va tahlil qilish orqali ularning faoliyatini takomillashtirish yo‘llarini aniqlash;

rahbar hamda amaliyotchilarni pedagogika, psixologiya, metodikaga oid yangiliklar bilan tanishtirib borish uchun pedagogik (me’yoriy-huquqiy, ilmiy-metodik, metodik va boshqalar) ma’lumotlar bankini tashkil etish;

maktabgacha ta’limga qo‘yiladigan talablar, umumiy o‘rta ta’limning yangi tahrirdagi Davlat ta’lim standartlari (keyingi o‘rinlarda DTS deb yuritiladi) va o‘quv dasturlari, darslildar yangi avlodi, o‘quv-metodik to‘plamlar, video-materiallar, tavsiyanomalar, me’yoriy hujjatlar mazmuni bilan ta’lim muassasalari hamda pedagoglarni xabardor qilib borish;

pedagog va rahbarlarning metodik ehtiyojlarini o‘rganish, attestatsiyaga tayyorgarlik hamda attestatsiya va malaka oshirish kurslari oraliq davrida amalga oshiriladigan ishlarni belgilash; o^quv fanlaridagi yangiliklar, ta’lim-tarbiya ishlari bo‘yicha i!g‘or pedagogik texnologiyalar, ish tajribalarni o‘rganishga, o‘qituvchi va tarbiyachilar malakasini oshirishga yo^naltirilgan o;quv- metodik seminarlarni tashkil etish va o‘tkazish;

ta’lim samaradorligini oshirish, ta’lim-tarbiya jarayonini takomillashtirishga qaratilgan metodik yo'riqnomalar, tavsiyalar ishlab chiqish hamda amaliyotga joriy etish;

ta’lim-tarbiyaga oid tajriba-tadqiqot ishlarini tashkil etish va uning borishini nazorat qilish, xulosalarini o'rganish, tahlil qilish, umumlashtirish va yuqori tashkilotlarga hisobot tayyorlash. Ta’lim muassasalari negizida yangi pedagogik texnologiyalarni, ilg‘or g‘oyalarni approbatsiyadan olkazish uchun tajriba-tadqiqot maydonchalarini tashkil etish va metodik yordam ko‘rsatish;

DTC, o‘quv dasturi, darslik, metodik va ko‘rsatmali qo‘llanmalar, tavsiyalar hamda boshqa metodik materiallarni ilmiy-metodik kengashdan o‘tkazish va nashrga tayyorlash ishlarini tashkillashtirish; ta’lim jarayoniga o‘qitishning zamonaviy ilg‘or shakllari, metodlari hamda yangi axborot- kommunikativ vositalarni joriy etishda pedagoglarga ko‘maklashish;

Vazirlik ko‘rsatmalari asosida o‘quv adabiyotlarini yaratish bo‘yicha mualliflar tarldbi tanlovi va o'quv adabiyotlari tanlovi hujjatlari loyihalarini tayyorlash, tanlovni tashkil etishda amaliy yordam berish;

belgilangan tartibda 0‘zbekistonda ta’lim yo‘nalishida faoliyat olib bora)’otgan va boshqa xalqaro tashkilotlar (YUNESKO, YUNISET) bilan aloqa o‘matish;

fan, metodik xizmat ko‘rsatish va malaka oshirishning samaradorligiga erishishda hamkorlik faoliyatini uyg‘unlashtirish;

pedagog va maktabgacha ta’lim muassasalari xodimlarining malakasini oshirishda hozirgi zamon ijtimoiy va ilmiy texnika taraqqiyotiga javob beradigan ilg‘or shakllarni, pedagogik texnologiya, innovatsiyalarni taTimning texnika va axborot vositalarini joriy etish; matbuot orqali ilgvor tajribalarni, ta’lim sohasidagi yangiliklarni targ‘ibot qilish.

  • Uzluksiz metodik xizmat tuzilmasi va mazmuni
  1. Uzluksiz metodik xizmat ko‘rsatish amaldagi qonunchilik asosida belgilangan tartibda Vazirlikda Respublika, viloyat, tuman (shahar) ta’lim boshqaruv idoralarida maxsus bolimlar tomonidan amalga oshiriladi.
  2. Uzluksiz metodik xizmat tuzilmasi quyidagilardan tashkil topadi:

Vazirlik huzuridagi Xalq ta’limi xodimlariga uzluksiz metodik xizmat ko‘rsatish ishlarini muvofiqlashtirish kengashi Respublika tashkilotlarining uzluksiz metodik xizmatni tashkil etish yo‘nalishlarini belgilaydi;

ta’lim tizimida amalga oshirilayotgan metodik xizmatni muvofiqlashtiriradi;

DTS talablari asosida ta’lim samaradorligini oshirish borasida olib borayotgan ishlarini tahlil qiladi;

mavjud muammolarni hal etish yuzasidan chora-tadbirlarni belgilaydi, amalga oshirilishini nazorat qiladi, xalq ta’limini rivojlantirishga qaratilgan pedagogik va psixologik ilmiy-tadqiqot ishlarini muvofiqlashtiradi hamda boshqarib boradi.

Kengashga Xalq ta’limi vazirining o‘rinbosarlari, Ta’lim muassasalari faoliyatini tashkil etish bosh boshqarmasi, Umumiy o‘rta ta’lim maktablarida o‘quv-tarbiya jarayonini rivojlantirish va tashkil etish bosh boshqarmasi, Ma’naviy axloqiy tarbiya boshqarmasi boshliqlari, T.N.Qori Niyoziy nomidagi 0‘zbekiston Pedagogika fanlari ilmiy tadqiqot instituti, Respublika ta’lim markazi direktori, A. Avloniy nomidagi XTXQTMOMI rektori, Maktabgacha muassasalar xodimlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish Respublika o‘quv-metodika markazi direktori, 0‘quvchilarni kasb-hunarga yo‘naltirish va psixologik- pedagogik Respublika tashxis markazi direktori, viloyat Metodika (ta’lim) markazi direktorlari va VPKQTMOI rektorlari egallab turgan lavozimlariga ko‘ra a’zo hisoblanadi.

Kengashga xalq ta’limi vazirining birinchi o‘rinbosari raislik qiladi. Kengashga masalalar tayyorlash, qabul qilingan qarorlar ijrosi monitoringi va hujjatlarining yuritilishi mas’ul kotib tomonidan amalga oshiriladi.

  1. Respublika ta’lim markazi o‘quv jarayonini takomillashtirish, ta’lim-tarbiya sifati va samaradorligini oshirish borasida Qoraqalpog‘iston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligi, Toshkent shahar va viloyatlar xalq ta’limi boshqarmalari tasarrufidagi Metodika markazlari, xalq ta’limi muassasalari faoliyatini metodik ta’minlash va tashkil etish tuman (shahar) bo‘limlari, ta’lim muassasalari metodik ishlarini muvofiqlashtiradi.

Markaz ta’lim, fan, texnika va texnologiya, iqtisodiyot va madaniyat yutuqlarini inobatga olgan holda, umumiy o‘rta ta’lim maktablari, ixtisoslashgan maktab va maktab-internatlar, yordamchi maktab va maxsus internatlar, musiqa va san’at maktablari, hamda maktabdan tashqari ta'lim muassasalari uchun zamonaviy o‘quv reja, dastur, darslik va metodik adabiyotlar yaratilishim tashkillashtiradi.

Umumiy o'rta ta’lim muassasalarida DTS, o‘quv dasturlarining ijrosini, ta’lim-tarbiya va metodik xizmat ahvolini o‘rganadi, aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etishda T.N.Qori Niyoziy nomidagi O'zbekiston Pedagogika fanlari ilmiy tadqiqot instituti, A. Avloniy nomidagi XTXQTMOMI, Maktabgacha muassasalar xodimlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish Respublika o‘quv- metodika markazi, 0‘quvchilarni kasb-hunarga yo‘naltirish va psixologik-pedagogik Respublika tashxis markazi bilan hamkorlikda metodik ko‘rsatma va tavsiyalar beradi. Metodik ta’minotga bo‘lgan ehtiyojni o‘rganadi, darsliklar, o‘quv-metodik qo‘llanmalar va zaruriy o'quv jihozlari ro‘yxatini tuzadi, darsliklarning mazmunan DTS talablariga mos kelishini ta’minlaydi.

Markaz qoshida o‘quv fanlari va yo‘nalishlar bo‘yicha Ilmiy-metodik kengashlar tashkil etiladi. (Ilmiy-metodik kengashlar Xalq ta’limi hamda Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirliklarining qo‘shma buyrug'i bilan tasdiqlangan Nizom asosida faoliyat ko‘rsatadi). Ilmiy-metodik kengashlar DTS, o‘quv dasturi, darslik, metodik va ko‘rsatmali qo‘llanmalar, tavsiyalar hamda boshqa metodik materiallarni muhokamadan o‘tkazadi va nashrga tavsiya etadi.

Vazirlik ko‘rsatmalari asosida mualliflar va darsliklar tanlovi hujjatlarini tayyorlaydi, tanlovni tashkil etishda qatnashadi.

Metodika markazlari va xalq ta’limi muassasalari faoliyatini metodik ta’minlash va tashkil etish tuman (shahar) bo‘limi faoliyatini ta’lim muassasalarida ta’lim-tarbiya samaradorligini oshirishga, pedagogik jarayonni takomillashtirishga yo‘naltiradi, ilg‘or pedagogik tajribalarni o‘rganadi, ommalashtiradi.

Ixtisoslashtirilgan va ayrim fanlar chuqur o‘rganiladigart sinflar uchun o‘quv reja, dastur, darslik va metodik adabiyotlarni yaratishda T.N.Qori Niyoziy nomidagi 0‘zbekiston Pedagogika fanlari ilmiy tadqiqot instituti, A. Avloniy nomidagi XTXQTMOMI bilan hamkorlik ishlarini yo‘lga qo‘yadi. Viloyat, xalq ta’limi muassasalari faoliyatini metodik ta’minlash va tashkil etish tuman (shahar) bo‘limi xodimlari uchun metodik xizmat tizimini takomillashtirishga yo‘naltirilgan seminar- o‘quvlar va boshqa tadbirlarni T.N.Qori Niyoziy nomidagi 0‘zbekiston Pedagogika fanlari ilmiy tadqiqot instituti, uning Qoraqalpog‘istondagi filiali, A.Avloniy nomidagi XTXQTMOMI, Maktabgacha muassasalar xodimlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish Respublika o‘quv- metodika markazi bilan hamkorlikda tashkil etadi.

0‘zbekistonda ta’lim yo‘nalishida faoliyat ko‘rsatayotgan tashkilotlar va boshqa xalqaro tashkilotlar bilan belgilangan tartibda aloqa o‘rnatadi.

T.N.Qori Niyoziy nomidagi 0‘zbekiston Pedagogika fanlari ilmiy tadqiqot instituti, A.Avloniy nomidagi XTXQTMOMI, Maktabgacha muassasalar xodimlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish Respublika o‘quv-metodika markazi bilan hamkorlikda ta’lim-tarbiyaga oid muhim muammolar yuzasidan tajriba-sinov ishlarining olib borilishini tashkil etadi, pedagogika fani yutuqlarini ta’lim muassasalari amaliyotiga joriy etishga yo‘naltirilgan tadbirlar o‘tkazadi. Vazirlikning tegishli boshqarma va bo‘limlari, boshqa tashkilotlar bilan hamkorlikda DTS talablari asosida o‘quvchilarning bilimini aniqlash bo‘yicha nazorat ishlarini tayyorlaydi, monitoringini amalga oshiradi va aniqlangan bo‘shliqlarni to‘ldirishga oid tavsiyalar ishlab chiqadi, pedagog kadrlarning uzluksiz malaka oshirishida “Ustoz-shogird” maktabi faoliyati monitoringini olib boradi, ta’lim muassasalarini attestatsiya va akkreditatsiyaga tayyorlashda metodik yordam beradi, shuningdek o‘quvchilarning Respublika fan olimpiadalari, “Yilning eng yaxshi maktabi”, “Yilning eng yaxshi fan o‘qituvchisi”, “Yil pedagogi”, “Yilning eng yaxshi metodisti” va boshqa ko'rik- tanlovlar o'tkazadi, xalqaro olimpiadalarga o‘quvchilarni tanlash va tayyorlashda ishtirok etadi. Mazkur tadbirlarni o'tkazish bo‘yicha me’yoriy hujjatlar, tartib, tavsiyalar, test, yozma ish, amaliy topshiriqlar va baholash mezonlarini tayyorlaydi.

Markazda olib borilayotgan ishlarni muvofiqlashtirib boruvchi Ilmiy kengash tashkil etiladi. Ilmiy kengashga Respublika ta’lim markazi direktori raislik qiladi.

  1. N.Qori Niyoziy nomidagi 0‘zbekiston Pedagogika fanlari ilmiy tadqiqot instituti Vazirlik tizimida uzluksiz metodik xizmat ko‘rsatishning metodologik asoslari, uni takomillashtirish va istiqbolini prognostika qilishning nazariy asoslarini ishlab chiqadi.

T.N.Qori Niyoziy nomidagi 0‘zbekiston Pedagogika fanlari ilmiy tadqiqot instituti ta’lim standartlarini belgilashga yo‘naltirilgan ilmiy-tadqiqot ishlarini olib boradi hamda bu jarayonga ta’lim tizimining turli yo‘nalishlarida faoliyat ko‘rsatayotgan mutaxassislarni jalb etgan holda nazariya va amaliyotning uyg‘unligiga asoslangan uzluksiz metodik xizmatni yangi texnologiyalar bilan to‘ldirib boradi.

Respublika ta’lim markazi bilan hamkorlikda amaldagi DTS, o‘quv dasturlarini takomillashtirish yuzasidan o‘tkaziladigan tajriba-sinov ishlarining natijalarini tahlil etadi hamda xulosalarni umumlashtirib, tegishli tavsiyalar ishlab chiqadi. SHuningdek, umumta’lim maktablarining darslik, o‘quv-metodik qo‘llanmalarini takomillashtirish, ularning yangi avlodini yaratishga qo'yiladigan didaktik talablarni ishlab chiqadi. Umumiy o‘rta ta’lim maktablarida amalga oshirilayotgan o‘quv- tarbiya jarayonining sifatini yaxshilashga, metodik xizmat samaradorligini oshirishga yo‘naltirilgan maqsadli ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshiradi.

Respublika ta’lim markazi, A.Avloniy nomidagi XTXQTMOMI, Maktabgacha ta’lim muassasalari rahbar xodimlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish Respublika o‘quv metodika markazi, davlat pedagogika institutlari, VPKQTMOI mutaxassislari bilan hamkorlikda Xalq ta’limi tizimida uzluksiz metodik xizmat mazmuni, uni muvofiqlashtirish kengashi ishini takomillashtirishga oid tadqiqotlarni olib boradi hamda uning natijalarini amaliyotga tatbiq etishga yo‘naltirilgan tavsiyalar yaratadi. Xalq ta’limi tizimidagi aloqador muassasalar bilan hamkorlikda uzluksiz metodik xizmat ko‘rsatishning mahalliy va xorijiy tajribalarini qiyosiy o‘rganishda hamda uning tahliliy xulosalaridan foydalanishga oid tavsiyalar, ko‘rsatmalar ishlab chiqishda ishtirok etadi. Vazirlik tomonidan uzluksiz metodik xizmatni takomillashtirish borasida o‘tkaziladigan turli maqomdagi tadbirlarni tashkil etish va o‘tkazishda Respublika ta’lim markazi hamda uzluksiz metodik xizmat ko‘rsatish ishlarini muvofiqlashtirish kengashi bilan hamkorlik qiladi.

Vazirlik buyurtmasiga asosan xalq ta’limi tizimida uzluksiz matodik xizmat ko‘rsatishning tashkiliy-pedagogik, metodik asoslarini mustahkamlashga oid fundamental, amaliy hamda innovatsion tadqiqotlar olib boradi.

Respublikada amalga oshirilayotgan pedagogik tadqiqotlarni muvofiqlashtirib boradi.

  1. Avloniy nomidagi XTXQTMOMI, xalq ta’limi hududiy boshqaruv organlari, xalq ta’limi muassasalari rahbar va pedagog kadrlarni pedagogika, psixologiya, o‘quv fanlari, ulami o‘qitish metodikasining mamlakatimizdagi hamda jahondagi eng yangi yutuqlarini muntazam ravishda o‘rganish, targ‘ib qilish, shuningdek zamonaviy axborot, pedagogik texnologiyalaming pedagoglar tomonidan chuqur o‘zlashtirilishini va amaliyotda qo‘llanilishini ta’minlaydi.

Pedagog kadrlarning malakasini oshirishga doir dolzarb muammolarni hal etishga yo‘naltirilgan ilmiy-tadqiqot ishlarini olib boradi va ularning ilg‘or natijalarini amaliyotga joriy etadi.

Xalq ta’limi tizimi boshqaruv organlarining rahbar va pedagog xodimlarining malaka oshirish bo‘yicha ehtiyojlariga ko‘ra buyurtmalari asosida malaka oshirish ishlarini rejalashtiradi.

Rahbar va pedagog xodimlarning malakasini oshirish jarayoni uchun o‘quv-rejalar, dasturlar, metodik tavsiyanomalar, ma’ruzalar to‘plami hamda o‘quv qo‘llanmalar ishlab chiqadi va oTnatilgan tartibda chop etadi.

Viloyatlar (Qoraqalpog‘iston Respublikasi, Toshkent shahar) PKQTMOI. xalq ta’limi muassasalari faoliyatini metodik ta’minlash va tashkil etish tuman (shahar) bo‘limlariga pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish samaradorligini ta’minlash maqsadida pedagogika fani yutuqlarini amaliyotga joriy qilish, o‘quv-tarbiya ishining ilg‘or tajribalarini o‘rganish, umumlashtirish va ommalashtirishda Respublika ta’lim markazi bilan hamkorlik qiladi hamda metodik yordam ko‘rsatadi.

Tajriba-tadqiqot maydonlariga amaliy yordam ko‘rsatadi, shuningdek ilmiy rahbarlik qiladi va tadqiqotchilar uchun Respublika ta’lim markazi hamkorligida seminar va trening mashg’ulotlar o‘tkazib boradi.

Kurs tinglovchilarining kasbiy bilimi, ko‘nikmasi, malakasi, pedagogik va psixologik mahoratida qanday o‘zgarishlar sodir bo‘lganligini aniqlash maqsadida Respublika ta’lim markazi bilan hamkorlikda yakuniy loyihalar taqdimotini, test- sinovlarini tashkil etadi.

Ijodiy guruh tomonidan ishlab chiqilgan pedagogik texnologiyalarni Respublika ta’lim markazi bilan hamkorlikda approbatsiyadan o‘tkazadi.

T.N.Qori Niyoziy nomidagi 0‘zbekiston Pedagogika fanlari ilmiy tadqiqot institutida olib borilayotgan ishlarni muvofiqlashtirib boruvchi ilmiy kengash tashkil etiladi. Ilmiy kengasnga institut rektori raislik qiladi.

  1. Maktabgacha muassasalar xodimlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish Respublika o‘quv-metodika markazi maktabgacha ta’lim muassasasi uchun belgilangan va maktabgacha yoshdagi bolalarni rivojlantirishga qo‘yiladigan DTS talablari hamda tayanch dasturning bajarilishini metodik jihatdan ta’minlashga yo‘naltirilgan istiqbol dasturini ishlab chiqadi va uning ijrosini ta’minlaydi.

SHuningdek, yo‘nalishga doir maktabgacha ta’lim muassasalari (matnda keyingi o‘rinlarda “MTM” deb yuritiladi) rahbar xodimlari, metodistlari, musiqa rahbarlari, logopedlar, psixologlar va jismoniy tarbiya yo‘riqchilarining malakasini oshirish borasidagi ishlarni amalga oshiradi. Ular uchun zarur bo‘lgan turli ko‘rik-tanlovlar, o‘quv seminarlar kabi tadbirlarni tashkil etadi.

Markaz hududlardagi metodika kabinetlari ish faoliyatini, metodik ta’minot masalalarini, ilg‘or ish tajribalarni o‘rganadi, umumlashtiradi va ularni ommalashtiradi.

YAngi pedagogik-psixologik g‘oyalar va texnologiyalarni, innovatsiyalarni tajriba-sinovdan o‘tkazadi. Eng samarali ish uslublarini joriy etadi, o‘quv rejalari, dasturlarini, mashg’ulotlar ishlanmalarini, zamonaviy o‘quv-qoilanmalarni yaratadi.

Kadrlar tayyorlash milliy dasturining asosiy tamoyillari va ustuvor yo‘nalishlarini amalda tatbiq qilish, xududlardagi malaka oshirish institutlariga, xalq ta’limi muassasalari faoliyatini metodik ta’minlash va tashkil etish tuman (shahar) boTimlariga MTM pedagog kadrlarning malakasini oshirish samaradorligini ko‘tarish, pedagogika va psixologiya fani yutuqlarini MTM amaliyotiga joriy qilish, ularga ta’lim-tarbiya ishining ilg‘or tajribalarini o‘rgatish, umumlashtirish va ommalashtirishda uzluksiz metodik xizmat ko‘rsatadi.

Maktabgacha ta’lim metodikasi va pedagogik-psixologik muammolari bo‘yicha ilmiy tadqiqotlar olib boradi.

MTM pedagog xodimlari uchun turli davomiylikdagi kurslar, seminarlar, treninglar, mashg'ulotlar, dolzarb masalalar bo‘yicha kengashlar tashkil etadi. Bu masalalar bo‘yicha o‘rnatilgan tartibda tavsiyalar, qo‘llanmalar tayyorlaydi.

MTMlarda ta’lim-tarbiya jarayonida uzviylikni ta’minlashda muassasa rahbari, metodist, psixolog, logoped, musiqa rahbari, jismoniy tarbiya yo‘riqchilarining mahoratini oshirish maqsadida Respublika ta’lim markazi, A.Avloniy nomidagi XTXQTMOMI, VPKQTMOIlari bilan hamkorlikda chora-tadbirlar belgilaydi.

Respublika ta’lim markazi, A.Avloniy nomidagi XTXQTMOMI, VPKQTMOIlari bilan hamkorlikda MTMlarning metodik ta’minotga boMgan ehtiyoj ini o‘rganadi va yangi metodik adabiyotlar bilan ta’minlanishini rejalashtiradi.

Markazda tashkil etilgan Ilmiy-metodik kengash maktabgacha yoshdagi bolalarni rivojlantirish va maktabga tayyorlashga oid ustuvor yo‘nalishlarni belgilaydi, maktabgacha ta’lim tizimida metodik xizmatni jonlantirish yuzasidan soha mutaxassislarining kasbiy mahoratini oshirishga, pedagoglar ilmiy salohiyatining ko‘tarilishiga ko‘maklashadi.

Maktabgacha taTimning oila, mahalla va maktab bilan uzluksizligi, bolalarni oilada tarbiyalashni tashkiliy, pedagogik-psixologik, metodik jihatdan ta’minlaydi. Ta’lim jarayonida bilim berishning ilg‘or shakllari, yangi pedagogik texnologiyalar asosida ilg‘or ish tajribalarni ommalashtirish hamda me’yoriy talablarining tatbiq etilishini yo‘lga qo‘yadi.

  1. Qoraqalpog‘iston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligi, Toshkent shahri va viloyatlar xalq ta’limi boshqarmalari huzuridagi uzluksiz metodik xizmat ishlarini muvofiqlashtirish kengashi hududdagi uzluksiz metodik xizmatni tashkil etish yo‘nalishlarini belgilaydi, ta’lim tizimida amalga oshirilayotgan metodik xizmatni muvofiqlashtiradi, DTS talablari asosida ta’lim samaradorligini oshirish borasida olib borayotgan ishlarni tahlil qiladi, mavjud muammolarni hal etish yuzasidan chora-tadbirlarni belgilaydi va amalga oshirilishini nazorat qiladi, xalq ta’limini rivojlantirishga qaratilgan pedagogik va psixologik ilmiy-tadqiqot ishlarini muvofiqlashtiradi.

Kengash xalq ta’limi boshqarmasi qoshida tashkil etiladi. Boshqarma boshlig‘i rais, VPKQTMOIning rektori hamraislik qiladi. Kengashga masalalar tayyorlash, uning ijrosi monitoringi va hujjatlarining yuritilishi mas’ul kotib tomonidan amalga oshiriladi. Mas’ul kotib har chorakda bajarilgan ishlar yuzasidan Vazirlik huzuridagi Xalq ta’limi xodimlariga ilmiy-metodik yordam ko‘rsatish ishlarini muvofiqlashtirish kengashiga hisobot berib boradi.

Viloyat xalq ta’limi boshqarmasi boshlig‘i o‘rinbosarlari, bo‘lim boshliqlari, xalq ta’limi muassasalari faoliyatini metodik ta’minlash va tashkil etish tuman (shahar) bo‘limi mudirlari va VPKQTMOI prorektorlari, kafedra mudirlari egallab turgan lavozimlariga ko‘ra kengash a’zosi hisoblanadi.

  1. Qoraqalpog‘iston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligi, Toshkent shahri va viloyatlar Xalq ta’limi boshqarmalari huzuridagi Metodika (ta’lim) markazi, xalq ta’limi muassasalari faoliyatini metodik ta’minlash va tashkil etish tuman (shahar) boTimlari va ta’lim (maktabgacha, umumiy o‘rta ta’lim, maktabdan tashqari va maxsus ta’lim) muassasalariga DTS asosida ta’lim jarayonini takomillashtirishga VPKQTMOI bilan hamkorlikda ko‘maklashadi, ta’lim-tarbiya sifat- samaradorligini oshirish borasida metodik xizmat ko‘rsatadi.

0‘z hududida joylashgan pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutlari bilan Xalq ta’limi tizimining hududiy ehtiyojlaridan kelib chiqqan holda instituting ish rejasiga taklif beradi, ta’limni rivojlantirishga yo‘naltirilgan hamda malaka oshirish kurslari uchun buyurtmalarni shakllantiradi, xalq ta’limi tizimining rivoji bilan bog‘liq masalalar bo'yicha qo‘shma buyruqlar, qarorlar tayyorlash, rahbar va pedagog xodimlarning kursdan keyingi faoliyati samaradorligi monitoringini olib borishni ta’minlashga doir yo‘nalishlarda hamkorlik ishlarini tashkil etadi.

Viloyat miqyosida xalq ta’limi tizimidagi muassasalarning kasbiy va axborot ehtiyoj ini aniqlaydi, monitoringini olib boradi hamda metodik ta’minlanishini muvofiqlashtirib boradi.

Pedagog- kadrlarni pedagogika, psixologiya, metodika va ilmiy-ommaviy adabiyotlar, o‘quv dasturlari, darsliklarning yangi avlodi, o‘quv-metodik to‘plamlar, videomateriallar, tavsiyalar, me’yoriy hujjatlar bilan tanishtirib boradi.

Xalq ta’limi muassasalari faoliyatini metodik ta’minlash va tashkil etish tuman (shahar) bo‘limlari orqali maktabgacha, umumiy o‘rta ta’lim va maktabdan tashqari ta’lim (maxsus ta’lim) muassasalarida DTSlarning bajarilishini, VPKQTMOI bilan hamkorlikda ta’lim-tarbiya berish jarayoni sifatini o‘rganadi, tahlil qiladi, aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish bo‘yicha chora- tadbirlarni ishlab chiqadi, yo‘riqnoma beradi va amaliyotga joriy etilishini ta'minlaydi.

Viloyatda metodika markazi huzurida hududda olib borilayotgan ishlarni muvofiqlashtirib boruvchi metodik kengash tashkil etiladi. Metodik kengashga viloyat metodika markazi direktori raislik qiladi.

  1. Viloyat pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti metodik xizmatni tashkil etishda hududdagi xalq ta’limi tizimidagi muassasalarning metodik ta’minoti va aniqlangan ehtiyoj lari asosida o‘z dasturlarini takomillashtirib boradi. Maktabgacha ta’lim, umumiy o‘rta ta’lim muassasalari ta’lim-tarbiyasiga qo‘yiladigan DTS talablarining bajarilishini metodik jihatdan ta’minlashga yo‘naltirilgan istiqbol dasturini viloyat Metodika markazi bilan birgalikda ishlab chiqadi va bajarilishini ta’minlaydi.

Ta’lim muassasalarida ta’lim-tarbiya jarayonini takomillashtirishga xizmat qiladigan ommalashtirilgan ilg‘or, yangi pedagogik texnologiyalarni kurs dasturlari mazmuniga singdiradi. Xalq ta’limi boshqarmasining monitoring boiimi va metodika markazi xodimlari bilan hamkorlikda monitoring natijalarini tahlil qiladi, ta’lim oluvchilar bilimida aniqlangan bo‘shliqlami bartaraf etishda viloyat Metodika markazi bilan birgalikda chora-tadbirlarni ishlab chiqadi va amaliyotga joriy etadi.

Viloyat metodika markazi bilan hamkorlikda maktabgacha ta’lim, umumiy o‘rta ta’lim maktablari o‘qituvchilari (tarbiyachilari)ning o‘quv fanlari bo‘yicha hududiy ijodkor o'qituvchilar (tarbiyachilar) uyushmalarini hamda “Ustoz-shogird” usulida pedagog kadrlarning uzluksiz malaka oshirishini tashkil etadi, ularning faoliyati bo‘yicha amaliy yordam ko‘rsatadi.

VPKQTMOI huzuridagi fan va yo‘nalishlar bo‘yicha institut ilmiy kengashini tashkil etadi. 0‘quv-metodik kengashlar viloyat tasarrufidagi o‘quv muassasalari uchun “Ta’lim to‘g‘risida”gi qonuni, “Kadrlar tayyorlash milliy dasturi” talablari asosida o‘quv fanlari va yo‘nalishlari bo‘yicha o‘quvchilarning nazariy-amaliy va kasbiy tayyorgarlik darajasini yuksaltirish hamda ta’lim mazmunini takomillashtirishga oid metodik tavsiyalar, ko‘rsatmali materiallami muhokama qilish va nashrga tavsiya etish bilan bog‘liq masalalarni ko‘rib chiqadi.

  1. Tuman (shahar) metodik ta’minlash, o‘quvchilarni kasbga yo‘naltirish va DTS monitoringi guruhi maktabgacha, umumiy o‘rta va maktabdan tashqari ta’lim (maxsus ta’lim) muassasalariga metodik xizmatni tashkil etish va muvofiqlashtirib borish, ularni metodik adabiyotlar bilan ta’minlash, ilg‘or texnologiyalarni dars jarayonida qo‘llayotgan pedagoglarning ish tajribalarini o‘rganish, ommalashtirish, malakasini oshirish, hamda ta’lim-tarbiya sifat-samaradorligini oshirish yo‘nalishidagi metodik tadbirlarni tashkil etish, umumiy o‘rta ta’lim maktablarida DTSlarida belgilangan talablarning bajarilish holatini muntazam o‘rganib, tahlil qilib borish, o‘quvchilar bilimlaridagi bo‘shliqlarni aniqlash va ularni to‘ldirish choralari ko‘rish, iqtidorli o‘quvchilarni izlab topish, ularning qobiliyatlarini ro‘yobga chiqarish uchun etarli shart-sharoit yaratishda metodik yordam ko‘rsatish bilan shug‘ullanadi.

Tuman (shahar) metodik ta’minlash, o‘quvchilami kasbga yo‘naltirish va DTS monitoringi guruhi ta’lim tizimidagi muassasalarning metodik ishlari holatini o‘rganadi, o‘quv-tarbiya ishlari samaradorligini oshirishda metodik xizmatga oid yo‘nalishlarni belgilaydi, metodik xizmatga bo‘lgan ehtiyojini aniqlaydi, tahlil qiladi, metodik yordam beradi.

Tuman (shahar) hududidagi barcha an’anaviy va noan’anaviy maktabgacha ta’lim muassasalari (mahallalardagi maktabgacha ta’lim bo‘yicha jamoat markazlari, xonadon bog‘chalari, shanba, yakshanba maktablari va boshqa maktabgacha ta’limga taalluqli bo‘lgan muassasa), umumiy o’rta ta’lim maktablari, maktabdan tashqari ta’lim muassasalari va maxsus ta’lim maktablariga ta’lim jarayonini takomillashtirish, ta’lim-tarbiya sifat-samaradorligini oshirish borasida metodik xizmat ko‘rsatadi.

Tuman (shahar) hududidagi maktabgacha ta’lim yoshidagi bolalarning, umumiy o‘rta ta’lim maktablari o‘quvchilarining ta’lim-tarbiyasiga yo‘naltirilgan istiqbol rivojlantirish dasturini ishlab chiqadi, uni tuman va shahar xalq ta’limi bo‘limi kengashi tasdig‘iga kiritadi hamda ushbu dastur asosida tadbirlar belgilaydi, ularning bajarilishini ta’minlaydi.

Tuman (shahar) metodik ta’minlash, o‘quvchilami kasbga yo‘naltirish va DTS monitoringi guruhi ta’lim muassasalari rahbariyati va metod uyushma rahbarlari bilan birgalikda ta’lim muassasasida malaka oshirishga boMgan ehtiyojni aniqlash tizimini yaratadi va uning asosida malaka oshirishning shakl, darajasiga qarab har bir pedagog haqida ma’lumot bankini yaratadi hamda pedagog kadrlarning o‘z ustida ishlash va malaka oshirish qamrovini ta’minlab boradi. SHuningdek, 0‘qituvchi (tarbiyachi)larning malakasini oshirish ishlarini rejalashtiradi hamda davriyligini ta’minlaydi.

Ta’lim muassasasi rahbarlari va pedagoglarining malaka oshirish kurslari davomida olgan bilimlarini kursdan keyingi faoliyatida tatbiq eta olish bo‘yicha har chorakda saylanma tarzda faoliyatini o‘rganadi va malaka oshirish kurslari bo‘yicha takliflar berib boradi, shuningdek, ularga metodik xizmat ko‘rsatadi.

Tuman (shahar) metodik ta’minlash, o‘quvchilarni kasbga yo‘naltirish va DTS monitoringi guruhi huzurida tumanlarda olib borilayotgan ishlarni muvofiqlashtirib boruvchi metodik kengash tashkil etiladi. Metodik kengashga xalq ta’limi muassasalari faoliyatini metodik ta’minlash va tashkil etish tuman (shahar) bo‘limi qoshidagi metodik ta’minlash, o‘quvchilarni kasbga yo‘naltirish va DTS monitoringi guruhi rahbari raislik qiladi.

Tuman (shahar) metodik ta’minlash, o‘quvchilarni kasbga yo‘naltirish va DTS monitoringi guruhi ta’lim muassasalarida ta’lim-tarbiya samaradorligini oshirish, fan metodika uyushmalari faoliyatini muvofiqlashtirib turish, ilg‘or pedagogik texnologiyalar, tajribalar va metodik ishlarni ommalashtirish, rahbar va pedagog kadrlarning malakasini oshirish va qayta tayyorlash bo‘yicha ehtiyojlarni o‘rganadilar. Istiqbol rejalarni tuzib ijrosini ta’minlab boradilar. Ta’lim-tarbiya berishning zamonaviy usullarini ta’lim muassasalari amaliyotiga tatbiq etish, shuningdek amalga oshirilayotgan ishlarni tahlil qilish va chora-tadbirlar belgilash ishlarini olib boradi. Tuman metodik kengashi viloyat metodika kengashida o‘z faoliyati doirasida metodik xizmat va pedagoglar malakasini oshirish borasida amalga oshirilgan ishlari bo‘yicha hisobot beradi.

  1. Fan va yo‘nalishlar bo‘yicha uyushmalar. 0‘zbekiston Respublikasi hududidagi barcha tuman (shahar) xalq ta’limi tizimida umumiy o‘rta ta’lim maktabining boshlang‘ich ta’lim yo‘nalishi va har bir o‘quv fani, maktabgacha va maktabdan tashqari ta’lim yo‘nalishlari bo‘yicha Metodika uyushmalari tashkil etiladi.

Metodika uyushmalari fan yoki yo‘nalish bo‘yicha maktab Metodika birlashmalari faoliyatini muvofiqlashtirib borish, tegishli fan va yo‘nalishlar yangi pedagogik texnologiyalarni, ilg‘or tajribalarni o‘rganish, ijodiy tashabbuslami uyg‘unlashtirish, ta’lim-tarbiya berishning zamonaviy usullarini ishlab chiqish, ularni ta’lim muassasalarida amaliyotga tatbiq etish. o‘qituvchi (tarbiyachi)larga metodik yordam berish, ularning kasbiy mahoratlarini muntazam takomillashtirib borish ishlarini amalga oshiradi.

Tegishli fan yoki yo‘nalish bo‘yicha o‘tkazilgan DTS ijrosi monitoringi natijalarini o‘rganadi, tumanda tegishli o‘quv fanining o‘qitilish ahvolini tahlil qiladi, tahlil natijalariga ko‘ra ta’lim- tarbiya oluvchilarning bilim, ko‘nikma va malakalarida aniqlangan bo‘shliqlarni to'ldirish yuzasidan chora-tadbirlarni belgilaydi va amalga oshirish yo‘llarini ko‘rsatib beradi.

Metodika uyushmalari faoliyati Vazirlik tomonidan tasdiqlangan Nizom asosida amalga oshiradi. Metodika uyushma raislari faoliyati va ko‘rsatilgan metodik xizmat bo‘yicha tuman metodik kengashiga hisobot beradilar.

  1. Tajriba-tayanch muassasalari 0‘zbekiston Respublikasi hududidagi barcha tuman (shahar) metodik ta’minlash, o‘quvchilarni kasbga yo‘naltirish va DTS monitoringi guruhi qoshida innovatsion ishlar bo‘yicha tajriba-tayanch muassasalari belgilanib, tumandagi maktabgacha ta’lim muassasalari, umumtaTim maktablariga va maktabdan tashqari ta’lim muassasalariga uzluksiz metodik xizmat ko‘rsatishning bazasi hisoblanadi.

Tajriba-tayanch maktabgacha ta’lim muassasalari, umumiy o‘rta ta’lim maktabi tanlov asosida xalq ta’limi muassasalari faoliyatini metodik ta’minlash va tashkil etish tuman (shahar) bo‘limlarining buyrug‘i bilan belgilanadi.

Tajriba-tayanch maktabgacha ta’lim muassasalari, umumiy o‘rta ta’lim maktabining ehtiyojlaridan hamda joylardagi sharoitdan kelib chiqqan holda, tegishli fan (yo‘nalish) bo‘yicha tumanda bitta yoki bir nechta tashkil etilishi mumkin.

Tajriba-tayanch maktabgacha ta’lim muassasalari, umumiy o‘rta ta’lim maktablarida tuman pedagoglari kasbiy mahoratini oshirishga oid ishlar tashkil etiladi. Ushbu maqsadda ochiq mashg‘ulotlar (ma’ruza, seminar, amaliy mashg‘ulotlar, yo‘riqnoma berish va boshqalar), darsdan tashqari tadbirlar (sinfi, mavzusi, metodik maqsadi, sana, vaqti, o‘qituvchi ismi familiyasi qo‘rsatilgan holda) o‘tkazish tartibi, pedagoglar ijodiy hisobotlari jadvali tuzilib, barcha ta’lim muassasalariga etkaziladi.

Tajriba-tayanch maktabgacha ta’lim muassasalari, umumiy o'rta ta’lim maktabi rahbari faoliyati va ko‘rsatilgan metodik xizmat bo‘yicha tuman metodik kengashiga hisobot beradi.

  1. Ustoz-shogird maktabi tumandagi yosh pedagoglarning o‘z bilimlarini oshirib borishlarida amaliy yordam ko‘rsatish, ularning mustaqil bilim olishlariga amaliy yordam berish, uzluksiz metodik xizmat ko‘rsatishni takomillashtirish hamda yosh pedagoglarni qoilab-quwatlash maqsadida tashkil etiladi. Ustoz-shogird maktabi pedagoglarning malakasini va kasbiy mahoratini oshirish, maktabgacha ta’lim muassasalari va umumtaTim maktabiga moslashuviga yordam berish.

ta’lim jarayoni bo‘yicha ehtiyojini aniqlash, ularni hal etish, metodik xizmat ko‘rsatish ishlarini amalga oshiradi.

Ta’lim-tarbiyaga oid nazariy va amaliy ish shakllarini (ma’ruzalar, seminarlar, davra suhbatlari, bahs-munozaralar, trening mashg‘ulotlar, ochiq darslar, mashg‘ulotlar) tashkil etadi, shuningdek, psixologlar, direktorning o‘quv ishlari bo‘yicha o‘rinbosari, “Yilning eng yaxshi fan o‘qituvchisi”, “Yil tarbiyaehisi” ko‘rik-tanlovi g4oliblari bilan uchrashuv o‘tkazadi.

Ustoz-shogird maktabi xalq ta’limi muassasalari faoliyatini metodik ta’minlash va tashkil etish tuman (shahar) bo‘limlari buyrug‘iga muvofiq tashkil qilinadi. Ustoz-shogird maktabiga tuman (shahar) metodik ta’minlash, o‘quvchilarni kasbga yo‘naltirish va DTS monitoringi guruhi metodisti koordinator etib belgilanadi.

Har chorak yakunida ustoz va shogirdlar hamkorligi natijasi bo‘yicha ta’lim muassasalaridan va ustoz o‘qituvchilardan hisobotlarni qabul qiladi, tahlil qiladi. Har chorak yakunidagi monitoring natijalari                                bo‘yicha yuqori   ko‘rsatkichlarga erishgan  1-shogirdni, ustozning va u ishlaydigan ta’lim muassasasi tegishli fan metodika birlashmasining tavsiyasiga binoan ustozlar ro‘yxatiga o‘tkazish masalasini ko‘rib chiqadi.

  1. Ta’lim muassasalaridagi pedagogik kengash ta’lim muassasalarida o‘quv-tarbiya jarayonini rivojlantirish, takomillashtirish, pedagoglarning kasbiy mahorati va ijodkorligini o‘stirish maqsadida pedagogik kengash faoliyat ko‘rsatadi.

Pedagogik kengash ta’lim muassasasining maqsad va vazifalaridan kelib chiqqan holda uni rivojlantirishning istiqbol yo‘nalishini belgilaydi, o‘quv-tarbiya jarayonini tashkil etishda va ta’lim samaradorligini oshirishda maqbul shart-sharoitlar yaratishga oid qarorlar qabul qiladi, pedagogik jamoaning ma’lum yo‘nalishlardagi faoliyatini tahlil qiladi, yakuniy xulosalaydi. Metodbirlashma raislarining, o‘qituvchilarning mustaqil bilim olishlarida ustoz-shogird, ochiq o‘quv mashg'ulotlar bilvosita malaka oshirish, to‘g‘ridan-to‘g‘ri malaka oshirish shakllaridan foydalanishda o‘qituvchilarning ehtiyojlari asosida rejalashtirilganligi, ularning ehtiyoj lari asosida buyurtmalar berishning yo‘lga qo‘yilishi bo‘yicha hisobotini tinglaydi va tegishli qaror qabul qiladi. Malaka oshirish kursidan qaytgan pedagoglarning hisobotlarini tinglaydi.

  1. Ta’lim muassasalaridagi metodik ishlarni muvofiqlashtirish maqsadida metodik kengash tashkil etiladi.

Metodik kengash ta’lim muassasasidagi metodbirlashma faoliyatini muvofiqlashtirib boradi. ta’lim muassasasi metodik ishlarining asosiy yo‘nalishlarini belgilaydi, ilmiy, metodik, didaktik materiallar, o‘quv dasturlari mazmuni bilan tanishtiradi, ta’lim muassasalarida yangi pedagogik texnologiyalar ishlab chiqishga qaratilgan ilmiy izlanishlarni tashkillashtiradi, kasbiy mahoratni takomillashtirish, dars berishning turli metodlari, maktabni o'quv metodik va moddiy rivojlantirish borasida tavsiyalar beradi, ta’lim muassasasi pedagogik xodimlarining ish tajribalarini ommalashtiradi, yosh mutaxassislar bilan ishlaydi, yo‘nalishlar va fanlar bo‘yicha metodbirlashmalar hisobotini eshitish, muhokama qilish va ular faoliyatini takomillashtirish bo‘yicha tavsiyalar beradi.

  1. Ta’lim muassasalaridagi metodbirlashmalar umumiy o'rta taTim maktablarida boshlang'ich ta’lim, sinf rahbarlari yo‘nalishi hamda fanlar yoki bir-biriga yaqin bo‘lgan fanlar turlcumi bo‘yicha faoliyat ko^rsatadi.

Metodbirlashma o‘qituvchilarning kasbiy va metodik mahoratini oshirish. o'quvchilarga beriladigan ta’lim-tarbiya jarayonini zamonaviy pedagogik texnologiyalar asosida tashkil etilishini ta’minlash borasida o‘zaro tajriba almashish, ijodkorlik yo‘nalishidagi izlanishlarni rivojlantirish va birlashtirish, o‘qituvchining darsiga, tarbiyaviy soatiga, darsdan tashqari tadbirlariga qo‘yiladigan yagona talablarni ishlab chiqish va ta’lim-tarbiya jarayonida tatbiq etilishini ta’minlaydi.
cheap football kits
cheap football shirts
cheap football tops
Cheap Manchester United football shirts
Cheap England football shirts

cheap football shirts  |
cheap football shirts  |
cheap football shirts  |
cheap football shirts  |
cheap football shirts  |
cheap football shirts  |
cheap football shirts  |
cheap football shirts  |
cheap football shirts  |
cheap football shirts  |
cheap football shirts  |
cheap football shirts  |
cheap football shirts  |
cheap football shirts  |
cheap football shirts  |
cheap football shirts  |
cheap france football shirts  |
cheap france football shirts  |
cheap football shirts  |
cheap real madrid football shirts  |
cheap football shirts  |
cheap football shirts  |
cheap football shirts  |
cheap football shirts  |
cheap football shirts  |
cheap football shirts  |
cheap football shirts  |
cheap football shirts  |
cheap football shirts  |
cheap football shirts  |
cheap football shirts  |
cheap football shirts  |
cheap football shirts  |
cheap football shirts  |
cheap football shirts  |


'