Qabul Hujjatlari

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛК ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ ЎҚУВЧИЛАРНИ СИНФДАН СИНФГА ВА БИР УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДАН БОШҚАСИГА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

(Узбекистон Республикаси цонун ҳужжатлари тўплаии, 2015 й, 24-сон, 319-модда)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигФи томонидан 2015 йил 17 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рака.ми 2684]

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 13 майдаги 203-сон «Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўгрисида»ги карорига мувофик буюраман:

  1. Ўкувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан
    бошкасига ўтказиш тартиби тўгрисидаги низом иловага мувофик тасдиқлансин.
  2. Мазкур буйрук расмий эълон килинган кундан эътиборан кучга киради.
    Вазир У. ИНОЯТОВ

Тошкент ш.,

2015 йил 2 июнь,

13-мҳ-сон

Ўзбекистон Республикаси халқтаълими вазирининг 2015 йил 2 июндаги 13-мҳ-сон

буйругига

ИЛОВА

Ўқувчиларии синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муаесасасидан

бошқасига

ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

Мазкур. Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 13 майдаги 203-сон «Узбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофик умумий ўрта таълим муассасалари (бундан буён матнда мактаб деб юритилади) ўкувчиларини синфдан синфга ва бир мактабдан бошкасига ўтказиш тартибини белгилайди. 1-боб. Умумий қоидалар

  1. Мазкур Низомда куйидаги асосий тушунчалар кўлланилади:

синфдан синфга ўтказиш — ўкувчини бир синфдан бошка параллел синфга

ўтказиш;

бир мактабдан бошкасига ўтказиш — ўкувчини бир мактабдан бошқа бир

мактабнинг тегишли синфига ўтказиш.

  1. Мазкур Низом талаблари:

барча вазирлик ва идоралар тасарруфидаги мактабларга;

Ўзбекистон Республикаси фукаролари ва Ўзбекистон Республикасида истикрмат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларни синфдан синфга ва бир мактабдан бошкасига ўтказишга нисбатан татбик этилади.

 

3,Ўқувчиларни нодавлат таълим муассасаларидан мактабларга ўтказиш мазкур Низомда белгиланган тартибда, мактаблардан нодавлат таълим муассасаларига ўтказиш мазкур Низом ва нодавлат таълим муассасаларининг уставларида белгиланган тартибда ам&чга оширилади.

  1. Мазкур Нйзом жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган
    ўкувчиларни синфдан синфга ва бир мактабдан бошкасига ўтказишга нисбатан
    татбик этилмайди.
  2. Мактаб ўкувчиларини синфдан синфга ва бир мактабдан бошкасига ўтказиш
    масалалари умумий ўрта таълимнинг мажбурийлиги хамда Ўзбекистон
    Республикасида истиқомат килувчи шахсларнинг таълим олиш тилини эркин
    танлаш ҳуқуқини инобатга олган холда амалга оширилади.
  3. Ўкувчиларни синфдан синфга ва бир мактабдан бошкасига ўтказиш бепул
    амалга оширилади.

2-боб. Ўкувчини синфдан синфга ўтказиш

  1. Ўкувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (бундан буён матнда ота-оналар деб юритилади) ўз хохишига кўра ўкув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини синфдан синфга ўтказиш ҳукукига эга.
  2. Ота-оналар фарзандини синфдан синфга ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда мактаб директори номига ариза билан мурожаат қилади,
  3. Мактаб директори аризани кабул килиб олган кундан бошлаб бир иш куни ичида кўриб чиқади ва ўкувчини,.. синфдан синфга ўтказиш тўгрисида буйрук қабул қилади.

Синфдаги ўкувчилар сони белгиланган меъёрдан ортик бўлган такдирда, мактаб директори ўкувчини синфдан синфга ўтказишни рад килиши мумкин. Синфдан синфга ўтказиш рад этилганлиги ҳакида мактаб директори томонидан уч кун ичида ота-оналарга ёзма равишда маълум қилинади.

  1. Мактаб директорининг ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисидаги
    буйруги кабул қилингач, уч кун ичида синф журнали ва ўкувчилар ҳаракати
    дафтарига тегишли ёзув киритилади,

З-боб. Укувчини бир мактабдан бошкасига ўтказиш

  1. Ота-оналар ўз хохишига кўра ўкув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини бир мактабдан бошкасига ўтказиш ҳукуқига эга.
  2. Ота-оналар фарзандини бир мактабдан бошқасига ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда ўкувчи таълим олаётган мактаб директори номига ариза билан мурожаат килади.
  3. Ариза мактаб директори томонидан бир иш куни ичида кўриб чикилади ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактабга такдим этиш учун ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофик шаклда мактабдан кетиш талони берилади.
  4. Ота-оналар фарзанди ўкишни давогч эттириши учун танланган мактаб директорига ўкишга қабул килиш тўгрисида ариза билан мурожаат қилади. Аризага мактабдан кетиш талони ва яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома илова килинади.

Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори ариза ва мактабдан кетиш талонини кабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ота-оналарга ўқувчи таълим олаётган мактабга такдим этиш учун ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда мактабга келиш талоиини беради.

 

  1. Ўкувчи таълим олаётган мактаб директори мактабга келиш талонини қабул

килиб олгач, шу куннинг ўзида ўкувчини мактаб ўкувчилари сафидан чикариш

тўгрисида буйруқ    қабул    килади.    Мактаб    директори    мазкур    буйрук

билан    ота-оналарни

1 таништирганлиги тўғрисида имзо кўйдириб, уларга куйидаги ҳужжатларни

такдим этади ва ҳужжатлар берилганлиги тўгрисида тилхат олади:

ўқувчининг мактаб ўқувчилари сафидан чиқарилганлиги тўгрисидаги буйрукдан

кўчирма;

  1. ўкувчининг бахолар (ўзлаштириш) табели; 17. Ота-оналарнинг ҳужжатларни олганлиги хакидаги тилхати, келиш талфни ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директорининг ўкувчининг ўкишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруғидан кўчирма ўкувчининг мактабда сақланадиган шахсий хужжатлар йигмажилдига тикиб кўйилади.
  2. Уқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори бошқа мактабдан ўтказилаётган ўқувчининг ўқув жараёнларидан четда колиб кетмаслигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.
  3. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори мазкур Низомнинг 16-бандида белгиланган ҳужжатларни кабул килиб олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб ўкувчилари сафига қабул килиш тўгрисида буйрук чикаради. Мактаб директори мазкур буйрукдан кўчирмани бир иш куни ичида ўкувчи илгари таълим олган мактабга маълумот учун юборади.

 

  1. Ўкувчини ўқувчилар сафидан чикариш тўғрисида ёки мактаб ўкувчилари сафига кабул қилиш тўғрисида буйрук чикарилгач, уч кун муддатда синф журнали ва ўқувчилар харакати дафтарига тегишли ёзув киритилади.
  2. Ўкишни давом эттириш учун танланган мактабга утказилган ўк>вчи ўн кун ичида сабабсиз ёки мактаб раҳбарияти ва синф раҳбарини хабардор қилмасдан дарс машғулотларига келмаса, мактаб-директори бу ҳакда ота-оналарни, ўкувчининг яшаш жойидаги туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияни ҳамда ўкувчи илгари таълим олган мактаб директорини ёзма равишда огоҳлантиради ва бир вақтнинг ўзида ўқувчининг дарсларга келмаганлиги сабабларини аниқлаш ва уни дарс машғулотларига жалб этиш чораларини кўради.

4-боб. Уқувчини хормжий давлатдаги таълим муассасасш а ўтказиш

  1. Ота-оналар ўқиш, ишлаш, узок муддатли даволаниш ёки бошқа мақсадларда доимий ёки вақтинча"яшаш учун хорижий давлатга кетаётган бўлса, фарзандини доимий ёки вактинча яшаш учун кетаётган давлатдаги таълим муассасасига ўтказиш ҳуқуқига эга.
  2. Ота-оналар фарзандини хорижий давлатдаги таълим муассасасига ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда мактаб директори номига ариза билан мурожаат этади. Аризага туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг вояга етмаганни мактаб ўкувчилари сафидан чиқариш учун розилиги акс этган қароридан кўчирма илова килинади.
  3. Ариза мактаб директори томонидан бир иш куни ичида кўриб чиқилиб,
    ўкувчини мактаб ўкувчилари сафидан чикариш тўгрисида буйрук кабул қилинади.
    Мактаб директори мазкур буйрук билан ота-оналарни таништирганлиги тўғрисида

 

имзо кўйдириб, уларга мазкур Низомнинг 16-бандида белгиланган ҳужжатларни такдим этади ва ҳужжатларни олганлиги тўгрисида тилхат олади. Ота-оналарнинг ҳужжатларни олганлиги ҳакидаги тилхати ўкувчининг мактабда сақланадиган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб кўйилади.

  1. Ўкувчилар сафидан чикариш тўғрисидаги буйрук кабул қилингач, уч кун ичида синф журнали ва ўкувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.
  2. Мактаб директори томонидан хорижий давлатдаги таълим муассасасига ўтказилаётганлиги сабабли ўкувчилар сафидан чикарилган вояга етмаганлар тўгрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилади ҳамда ҳар ўкув йили чораклари охирида тегишли халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимига, туман (шаҳар) ички ишлар бўлимига (бошқармасига) ва тумт (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга такдим этилади.

5-боб, Хорнжий давлатда таълим олган Узбекистон Республикаси фукаросини Узбекистон Республикасндаги мактабга ўтказиш

  1. Ота-оналар хорижий давлатда таълим олган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган фарзандини Ўзбекистон Республикасидаги мактабга ўтказиш ҳуқуқига
  2. Хорижий давлатда таълим олган болани Ўзбекистон Республикасидаги мактабга ўтказиш учун ота-оналар томонидан мактаб директорига куйидаги ҳужжатлар такдим этилади:

ота-она томонидан мактаб директори номига ариза;

боланинг хорижий давлатда таълим олганлиги хакидаги ҳужжатнинг (ҳужжатларнинг)

асли ва нотариал тасдиқланган таржимаси;

боланинг тугилганлик хакидаги гувоҳномаси нусхаси;

боланинг соглиги тўғрисида тиббий маълумотнома;

боланинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати;

яшаш жойидаги фукароларнинг ўзини ўзи бошкариш органи томонидан берилган

маълумотнома.

  1. Мактаб директори тақдим этилган ҳужжатларни бир иш куни ичида кўриб чикади ва
    болани мактаб ўкувчилари сафига кабул килиш тўгрисида буйрук чикаради.
  2. Мдктаб директори боланинг хорижий давлатда ўкиган таълим дастури мактабнинг ўқув дастурларига мос келиш-келмаслигини аниқлайди ҳамда фанлар бўйича аникланган фаркларни жорий ёки навбатдаги ўкув йилида бартараф этиш чораларини кўради. Боланинг хорижий давлатда таълим олганлиги хакидаги ҳужжат мавжуд бўлмаганда, мактаб директори болани унинг ёши ва билим даражасига мос синфга қабул килиши лозим. 0
  3. Болани мактаб ўкувчилари сафига кабул килиш тўгрисида буйрук чикарилгач, уч кун муддатда синф журнали ва ўкувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.

Э

б-боб. Якунин коидалар

  1. Ўқувчини айрим фанлар чукур ўрганиладиган ихтисослаштирилган синфга ёки айрим
    фанлар чукур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактабга ўтказиш, шунингдек уларни
    ички тартиб коидаларни бузганлиги учун ушбу синфлардан (мактаблардап) бошка
    синфларга (мактабларга) ўгказиш Айрим фанлар чукур ўрганиладиган давлат
    умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат
    ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўкувчилар кабул килиш тартиби
    тўгрисидаги низомга (рўйхат раками 2321, 2012 йил 1 февраль) мувофиқ амалга

 

оширилади, ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолат бундан

мустасно.

Ота-оналарнинг истагига кўра ўкувчини айрим фанлар чукур ўрганиладиган

ихтисослаштирилган синфдан бошка синфга ёки айрим фанлар чукур ўрганиладиган

ихтисослаштирилган мактабдан бошка мактабга ўтказиш мазкур Низомда белгиланган

тартибда амалга оширилади.

  1. Жиноят содир этган вояга етмаганларни мактаб ўкувчилари сафидан чиқариш туман
    (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг розилиги
    билан амалга оширилади.
  2. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор . бўлган шахслар конун ҳужжатларига
    мувофик жавобгар бўлади.
  3. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Согликни саклаш
    вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан келишилган.
    Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ

2015 Йил 2июнь

Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ 2015 йил 2 июнь Давлаттест маркази

директори Ж. ИСМОИЛОВ



'